Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пандемия даврида акциядорларга ўтган йилгидан 61 фоиз кўп дивидент тўланди

Самарқанд вилоятида 2020 йил 1 октябрь ҳолатига эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи 27 та юридик шахснинг устав жамғармаларига 113 миллиард 794 миллион сўмлик, 83 миллион 642 минг 556 дона қимматли қоғозлар чиқарилган.

Вилоятда акциядорлик жамиятлари фаолиятида 2018 йилдаги соф фойдаси ҳисобидан 2019 йил март-июнь ойларида 16 миллиард 981 миллион сўм миқдорида дивиденд тўловлари ҳисобланган. Жорий йил 2019 йилдаги соф фойда ҳисобидан 2020 йилнинг март-сентябрь ойларида 27 миллиард 477 миллион сўмлик дивиденд тўловлари ҳисобланган. Рақамларга қарайдиган бўлсак, пандемия даврида акциядорларга ўтган йилга нисбатан  61,8 фоиз кўп дивиденд тўловлари тўланди.

Ўтган даврда 4 та акциядорлик жамиятларининг устав жамғармасига қўшимча равишда 44 миллиард 601 миллион сўмлик акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда, уларнинг 1 608 нафар жисмоний ва юридик шахс бўлган акциядорлари ўртасида жойлаштирилган.

Бундан ташқари, Президентимизнинг 2019 йил 11 ноябрдаги “Нефт ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан янги ташкил этилган “Samarqandgeologiya” акциядорлик жамияти низом жамғармасига номинал қиймати 5 000 сўмдан бўлган 51 684 824 дона 258 424 120 000 сўмлик акциялар рўйхатдан ўтказилади.

Норбой ЖЎЛМАТОВ,
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи.