Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пандемия сабаб Қирғизистонда қолиб кетган ўзбек фақаролари жаримага тортиладими?

— Биз Қирғизистонда қолиб кетдик, пропискамиз муддати ўтиб кетган. Эртадан бу давлатда қолганларни жарима килишар экан. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасига мурожаат қилдим. Лекин менга прописка бўйича жавоб бера олмаслигини айтди. Нима қилсам бўлади?

АОКА штабига келиб тушаётган саволлар бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати жавоб берди:

— Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг 5 май куни тарқатган маълумотига кўра, ушбу мамлакатдаги чет эл фуқаролари чиқиш визасини ва яшаш жойи бўйича рўйхатда туришни расмийлаштирмасдан 1 июнга қадар Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетишлари мумкин.

Яшаш жойи бўйича рўйхатда туриш ва уни узайтириш масаласида Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Давлат рўйхатга олиш хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

Қўшимча маълумот учун Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги Элчихонаси билан +996312986296 телефон рақами ёки +996555700145 “Телеграм” рақами орқали боғланиш мумкин.