Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пастдарғомлик 8 нафар хотин-қиз грант асосида ўқишга қабул қилинди

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 8 нафар хотин-қиз қўшимча грант асосида талабаликка қабул қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги» қарорига асосан Паст Дарғом тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан тавсия этилган.