Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пастдарғомлик пиллакорлар вилоятда биринчи бўлиб пилла топшириш шартнома режасини бажарди

Баҳорги мавсумда туманда 4547 қути ипак қурти парваришлаб, 250 тонна пилла етиштиришни режалаштирган пастдарғомлик пиллакорлар ваъдасининг устидан чиқди.

Улар 250 тонна ўрнига 255,5 тонна "кумуш тола" топшириб, режани 102 фоизга уддалади.

– Туман пиллакорлари ҳар бир қути ипак куртидан 60-62 килограмдан ҳосил олди ва шунинг ҳисобидан яна 20 тонна пилла топширишмоқчи, – дейди Самарқанд вилояти ҳудудий “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ёдгор Жўраев.