Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачи тумани ғаллакорлари 18 минг тоннадан ортиқ дон топширишди

Пахтачи тумани ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажариб, улкан зафарларга эришди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Пахтачилик тажрибали бобо деҳқонлар 2019 йил ҳосили учун 6254 гектар суғориладиган майдонда туманнинг тупроқ ва иқлим шароитига мос келадиган буғдойнинг эртапишар, серҳосил навларини экиб, режадаги 18 минг 480 тонна ўрнига 18 минг 507 тонна дон топширишди. Ҳали 40 фоиздан ортиқ ўрилмаган ғалла майдонлари мавжуд бўлиб, ғалла ўрим ишлари давом этмоқда.