Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтанинг давлат харид нархи оширилди

Бугун Бош вазир иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда "Олтин воҳа" телеграм каналига таяниб хабар берган эдик.

Видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги юмушларида сусткашликка йўл қўйган ҳудудлар муҳокама қилинди. Полиз экинлари ва картошка экишдаги кечикиш бўйича Оҳангарон тумани танқид қилинди. Аммо, тинимсиз ёққан ёмғир туфайли бу ҳолат маъзур кўрилди.

Ғалла ва ғўза парваришидаги муаммоли ҳолатлар муҳокама қилинди. Айниқса, ғаллани занг касалидан асраш, икки мартадан ишлов бериш топшириғи масъулларга берилди.

Ғўзани яганалаш, культивация ишларини тартибли олиб бориш масалалари ҳам танқидий муҳокама қилинди.

Видеоселектордаги энг муҳим янгилик шу бўлдики, бу йил давлат томонидан пахтанинг харид нархи 4 миллион сўм этиб белгилангани ҳақида эълон қилинди.