Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқ туманидаги шов-шувлар тиндими?

Охирги бир-икки ойда Пайариқ туманида ерларни талон-торож қилинганлиги билан боғлиқ кенг кўламли ўрганишлар ўтказилаётгани ҳақида турли гап-сўзлар тарқалди.

Хўш, ўзи аслида нима бўлган?

Фермер хўжаликлари ихтиёридаги ерлар кимлар томонидан талон-торож қилинган? Қанча майдон ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган?

Вилоят прокуратурасидан берилган маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига йўл қўйиб берган ва бевосита ерларни ноқонуний эгалланишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан 18 та жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида ҳосилдор ерларни ишдан чиқарган шахслардан 636,3 миллион сўм зарар ундирилган.

Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда тўлиқ маълумот тақдим қилинади.