Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда 5,5 килограмм гиёҳванд модданинг савдоси олди олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Пайариқ тумани ҳудудида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича ўтказилган махсус тадбир ўтказилди.

Тадбир чоғида фуқаронинг яшаш манзилидан 5,5 килограмдан ортиқ марихуана ва каннабис наркотик моддалари олинди.

Мазкур ҳолат бўйича ДХХ Самарканд вилояти бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.