Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқлик ғаллакорлар давлатга 33 минг тоннадан ортиқ ғалла сотди

Пайариқ тумани деҳқонлари жорий йилда 17,4 минг гектар майдонда ғалла етиштириб, эл хирмонига 33,6 минг тоннадан ортиқ сара дон етказиб бердилар. Ҳозирда сувли майдонларда ўрим деярли якунланган бўлишига қарамасдан, лалми майдонларда ўрим-йиғим ишлари авжида.

Жумладан, туманнинг Ғаллакор маҳалласи тоғли ҳудуд ҳисобланса-да, бу йилги ёғигарчиликлар туфайли бу майдонларда ғалла ҳосили баравж ривожланди. Фермер хўжаликлари лалми майдонга экилган ғалланинг ҳар гектаридан 20 центнердан ошириб ҳосил олишмоқда.

Жумладан, “Беш тором Ш.М” фермер хўжалиги 70 гектар лалми майдоннинг ҳар гектаридан 22 центнердан ҳосил олишди.

- Тоғли ҳудудда меҳнат қилиш, халқимиз ризқини авайлаш машаққатли ва шарафли ишлардан бири, - дейди “Беш тором Ш.М” фермер хўжалиги бошлиғи Элёр Шакаров. – Лекин сув йўқ жойда бир ниҳол ўстириш ҳам осонмас. Шукурки бу йил баҳор яхши келди. Шу боис, тоғли ҳудудда экинларнинг ҳосили яхши бўлди.

Ширинбой МАМАДАЛИЕВ.