Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пекинда боғча ва мактаблар қайта ишга туширилади

Пекинда коронавирус инфекцияси туфайли ёпилган мактаб ва боғчалар июнь ойидан бошлаб босқичма-босқич қайта ишга туширилади. Бу ҳақда 13 май куни Пекин таълим қўмитаси расмий вакили Ли И матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, эпидемиологик талабларни бажарган ҳолда 6 июндан бошлаб битирув синф ўқувчилари ўз хоҳишларига биноан дарсларга қатнашлари мумкин.

1 июнь санасидан бошлаб бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари учун босқичма-босқич дарслар ўтилиши бошланади.

Бундан ташқари, 8 июнь санасидан бошлаб боғчалар ҳам босқичма-босқич фаолиятини тиклайди. Болаларини боғчага юбориш ёки юбормасликни ота-оналарнинг ўзлари ҳал қилади.