Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Питомник”нинг ўзбекчаси парваришхона бўладими?

Ўзбек тилида бугун дунё бўйича 50 миллионга яқин одам сўзлашади. Хорижда ҳам унинг нуфузи ва тарғиботчилари кўпаймоқда. Ҳозирги кунда АҚШнинг 14, Туркиянинг 19, Жанубий Кореянинг 3, Ҳиндистоннинг 2 та нуфузли олий ўқув юртида ўзбек тили хорижий тил сифатида жиддий ўрганилмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳам давлат тили қоидаларига тўла амал қилган ҳолда иш юритмоқда. Кўплаб миллат вакиллари фаолият юритаётган қўмитада деярли барча ходимлар давлат тилида иш юритишни билади. Тизимдаги барча мажлислар, йиғилишлар, тадбирлар давлат тилида очиқлик ва ошкоралик билан ўтказилади. Ҳужжатлар давлат тилида ишлаб чиқилади, тайёрланади ва қабул қилинади. Эколог олимлар, табиатшунослар, тилшунослар, ҳуқуқшунослар, журналистлар ва ёзувчи-шоирлар билан яқин ҳамкорликда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. Хусусан, экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунларни, атамаларни, жумладан, четдан ўзлаштирилаётган терминларни давлат тили нуқтаи назаридан янада такомиллаштириш, уларнинг ўзбекча муқобилларини топиш, яратиш ва амалиётга жорий этиш борасидаги изланишлар олиб борилади.

Мисол учун, экологияга оид қонунларимизда “питомник” атамаси ишлатилади ва бу ўсимликлар ёки жониворларни парваришлайдиган жой, муассаса маъносини беради. Мутахассислар билан маслаҳатлашиб бу сўзни парваришхона деб атаган маъқул деган хулосага келдик. Албатта, бу бир таклиф.

Султонмурод ТОШИМОВ,

Шерали ИСКАНДАРОВ.