Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда спортнинг сузиш тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди

Паст Дарғомд туманидаги “Олимп” сузиш ҳавзасида спортнинг сузиш тури бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларидан спортчи-ёшлар 50 ва 100 метр масофага эркин, чалқанча, брасс, баттерфляй усулида сузиш бўйича беллашди.
Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд шаҳри ёшлари биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Иштихон ва мезбон жамоа вакиллари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.