Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пойтахт бозорларига 890 тонна маҳсулот етказилади

Наврўз умумхалқ байрами арафасида ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш мақсадида республикамиздаги деҳқон бозорларида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этиш анъанага айланган.

Вилоятимиз фермер хўжаликлари ҳам Наврўз байрами муносабати билан Тошкент шаҳри “Юнусобод деҳқон бозори”да арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этишди.

15-25 март кунларига мўлжалланган ярмаркага вилоятимиз фермер хўжаликлари томонидан гўшт, картошка, пиёз, полиз-сабзавот ва мевалардан 890 тонна маҳсулот етказилиши режалаштирилган.