Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пойтахтда “Дамас” автомашинасида ёнғин келиб чиққан (видео)

Кеча, 19 март куни соат 17:30 ларда Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Нурафшон” автомобиль йўлининг 22-километрида ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган ва ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси салони ва техник қисмлари ёниб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.