Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пул бўлмаса, нега ваъда берасиз?

“Микрокредитбанк” Пахтачи тумани филиали раҳбари Фарход Кенaжаевга.

Фарход Бобомуродович!

Йил бошида талабаларга тўлов шартномаси берамиз, деб овоза қилдиларингиз. Мен ҳам 15 сентябрда 10 миллион 800 минг сўм олиш учун ариза бердим, тегишли ҳужжатларни топширдим.

Мана, бир ойдан кўп вақт ўтди, ўзим, бувим деярли ҳар куни банкка борамиз. Бир томондан ўқиш жойимдан қисталанг қилишади. Одамларингиз аввалига “Эртага келинг”, деб туришди. Кейинчалик, “Банкда пул йўқ, Тошкент бу кредитга маблағ бермаяпти”, дейишди. Сизга, вилоят раҳбарингизга мурожаатимиз ҳам ваъдадан нарига ўтмаяпти.

Мен тушунмаяпман, пул бўлмаса, нега ваъда берасиз? Нега Самарқандга, Тошкентга бориб арз қилмайсиз? Ёки сизнинг вазифангиз Тошкентдан келадиган маблағни бўлиб беришми?”.

Дурдона ТЕМИРОВА,

Пахтачи тумани.