Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пусан шаҳри ҳокими Самарқандга келмоқчи

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳри ҳокими Бобурмирзо Облоқулов Пусан шаҳрида ўтказилаётган Осиё ва Тинч океани минтақаси шаҳарлари туризмини ривожлантириш ташкилотининг 9-ассамблеясида иштирок этмоқда.

Самарқанд шаҳри ҳокими тадбир доирасида Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри мэри Оҳ Кео-Дон билан учрашди. Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш таклифини билдирган Пусан шаҳри мэри яқин келажакда Самарқандга ташриф буюражагини айтди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.