Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қадим донишмандларнинг ёзишича...

7 пайғамбарга нисбат берилган 7 мақом хусусида шундай ривоятлар келтирилган:

Рост мақоми – Одам ато алайҳиссаломнинг жаннатдан қувилгани боис тавбаси ва шу йўлда чеккан нола-ю фиғони англашилади.

Ушшоқ мақоми – Нуҳ алайҳиссаломнинг асл исми ёшлар (йиғи), “навҳа” сўзидан олингандир.

Наво мақоми – Довуд алайҳиссаломга нисбат берилади. У ҳамду сано айтганда, унинг гўзал овози таъсирида ҳатто ҳайвонлар, қушлар ҳам мутаассир бўлиб, хушини йўқотар экан.

Ҳижоз мақоми – Сулаймон алайҳиссаломнинг Яратганга келтирган шодлик шукронасининг ифодаси сифатида яралган.

Ироқ мақоми – Айюб алайҳиссалом ҳаётида дуч келган оғир синовларнинг ижобий хотимаси билан боғлиқ. 18 йил хасталикдан соғайган вақтида танасини кемираётган қуртлардан бири ерга тушади. Айюб алайҳиссалом уни ердан олиб, яна баданига қўйганда қурт қаттиқ чақиб олади ва шу онда беихтиёр юзага келган пайғамбар фиғонидан яралган экан.

Ҳусайний мақоми – Юсуф алайҳиссаломнинг кўп йиллар айроликдан сўнгги йиғиси нидоларидан яралган экан.

Роҳавий мақоми – Муҳаммад алайҳиссаломга нозил этилган Қуръони карим сураларини гўзал овоз билан қироат қилган пайтларида жилваланган экан.

(“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2018 йил 2 ноябрь).