Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қайси туманнинг чакана савдо айланмаси юқори?

Вилоят чакана савдо товар айланмасида энг юқори улуш Самарқанд шаҳрида бўлиб, жамига нисбатан 40,7 фоизни ёки 5 356,1 миллиард сўмни  ташкил этди.

Вилоят чакана савдо товар айланмасида энг паст улуш Пахтачи туманида 2 фоиз ёки 259,9 миллиард сўмни кўрсатмоқда.

Чакана савдо товар айланмасида энг юқори ҳажм кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тўғри келмоқда. Жорий йил январь-октябрь ойларида 10 223 миллиард сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 фоизга камайган. Жами чакана савдо товар  айланмасидаги  улуш  эса 77,6  фоизни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таққосланганда, Каттақўрғон шаҳрида (99,8 фоиз), Жомбой (99,1 фоиз), Нуробод (99 фоиз), Каттақўрғон (98,8 фоиз), Иштихон (98,9 фоиз), Нарпай (98,8 фоиз), Қўшработ (98,9 фоиз) ва Пайариқ (98,6 фоиз) туманларида  юқори  бўлган.

Улгуржи савдо товар айланмасида энг юқори ҳажм кичик бизнес субъектларига тўғри келди. 2020 йил январь-октябрь ойларида 4 260,2 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 93,8 фоизни, жами улгуржи савдо товар айланамасидаги  улуши эса 73,9  фоизни  ташкил  этди.

Ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таққосланганда, юқори улуш Самарқанд (99,9  фоиз), Ургут (99,8 фоиз), Оқдарё (99,7 фоиз), Каттақўрғон  (99,7 фоиз) туманларида ва Каттақўрғон шаҳрида (99,7 фоиз) бўлган.

Энг паст улуш эса Паст Дарғом (33,4 фоиз) туманига тўғри келди.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.