Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистонда Путиннинг ҳайкали ўрнатилди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри яқинидаги «ЗИЛ» тоғ-чанғи курортида Россия президенти Владимир Путиннинг ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.

Ишчиларнинг айтишича, ҳайкал бронзадан ясалган. Унинг ёнида миннатдорлик ёдгорлиги ҳам ўрнатилди.

Шунингдек, ушбу дам олиш маскани ҳудудида буюк қирғиз адиби Чингиз Айтматов ва Владимир Ленин ҳайкали ҳам ўрнатилди.