Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўмита раиси ўринбосари талабаларга дарс ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари А.Акбаров Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабаларига дарс ўтди.

Дарсда ветеринария соҳасининг инсониятга фойдаси, халқаро меъёрларга мослашиш талаблари хусусида сўз юритилди.

- Европада ветеринар бўлиш осон, - деди А.Акбаров. - Бизнинг эса ҳаёт тарзимиз одатларимиз, менталитетимиз улардан фарқ қилади. Шу боис ҳукумат томонидан амалиётга татбиқ этилаётган уй ҳайвонларини ҳужжатлаштириш талаблари юртдошларимиз томонидан жиддий қабул қилинмаяпти.

Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.