Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ: томорқадан фойдаланмаганлик учун жавобгарлик кучайиши мумкин

Олий Мажлис депутатлари томорқа ер эгаларининг томорқалардан оқилона фойдаланмагани учун жавобгарлигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини ишламоқда.

Депутатларнинг фикрича, коронавирус пандемияси иқтисодиётга салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Шу сабабли, халқимизни етарли озиқ-овқат билан таъминлаш муҳим вазифа бўлиб турибди. Албатта, ушбу жараёнда фермер, деҳқон хўжаликлари билан бир қаторда, томорқа ер эгаларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Аҳоли ўзига ажратилган ердан унумли фойдаланиши, кўпроқ ҳосил олишга ҳаракат қилиши керак.

Янги қонун лойиҳаси аҳолининг масъулиятини оширишга қаратилган бўлиб, унда алоҳида модда билан маъмурий жавобгарлик ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Унга кўра, томорқа ер участкасидан асоссиз равишда оқилона фойдаланмаслик жарима солишга сабаб бўлиши акс этмоқда. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса унда ҳам жарима солишга сабаб бўлиши белгиланяпти.

Сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари ушбу қонун лойиҳасига қандай муносабат билдиради, ҳозирча номаълум.

ЎзА.