Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда аёл-қизлар ўртасида Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди

Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан Олмота марказий масжидида аёл-қизлар ўртасида “Ёсин” сурасини қироат қилиш бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақа Қуръони карим тиловати билан бошланиб, Қозоғистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, муфтий ноиби Бауржон Есмахон дуолари ва мусобақа ҳақидаги фикрлари билан давом этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қуръони карим мусобақасида 14 нафар аёл-қизлар иштирок этди. Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган Батирбекова Назеркега 50 минг тенге миқдорида пул мукофоти топширилди.

Иккинчи ўрин соҳибасига 30 минг, учинчи ўринга 20 минг тенге пул мукофотлари топширилди.