Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда фоҳишалик билан шуғулланиб келган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Олмаотада ўтказилган рейд давомида фоҳишалик билан шуғулланиб келган 16 нафар аёл қўлга олинган.

Қўлга олинган аёлларнинг 4 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Маълумотларга кўра, енгилтабиат аёллар шаҳардаги меҳмонхоналарда мижозларига хизмат кўрсатган.

Ҳозирда уларга нисбатан Қозоғистон Маъмурий кодексининг 450-моддаси бўйича иш қўзғатилган.

Ўзбекистонлик аёллар эса яқин кунларда юртимизга қайтариб юборилади.