Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Кеча, 8 сентябр куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида, Чимкент-Самара автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Унда 4 одам жабрланган.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2 нафар аёл М.У. ва М.М. воқеа жойида, З.С. эса касалхонада вафот этди. Давлат рақами 40Р988ҚА бўлган “Нехиа” автомашинаси ҳайдовчиси М.У. Ўрдабаси тумани тез ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига жойлаштирилган.

Йўл транспорт ҳодисаси бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасаси билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумларнинг жасадларини ватанига юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.