Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонлик талаба Ухандан ўзбекистонликлар билан Тошкентга келди

Ўзбекистон Уханда қолиб кетган қозоғистонлик талабани эвакуация қилди. Бу ҳақда талабанинг онаси Sputnik Қозоғистон нашрига маълум қилди.

“Менинг ўғлимни бугун Тошкентга олиб кетишди. У аллақачон учиб кетган, ҳозир йўлда. Уни Ўзбекистон борти олиб кетди. Уни қаерга жойлаштиришлари ҳақида маълумотга эга эмасмиз, асосийси, уни у ердан олиб кетишди. Қолганидан ҳозирча хабаримиз йўқ”, - деган талабанинг онаси.

Қайд этилишича, талаба Хитойнинг Ухань шаҳрида қолиб кетган. Чунки унинг ватандошларини эвакуация қилишаётганда унинг ҳарорати кўтарилган. Онасининг сўзларига кўра, у ўзини яхши ҳис қилган ва касаллик аломатлари бўлмаган.

Талаба қозоғистонлик талабалар гуруҳини назорат қилган ва уларга Ухандан кетиш вақтида ёрдам берган. Ватанга қайтганларнинг ота-онаси Президент номига Уханда қолиб кетган талабага ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 4 февраль куни 250 нафар, 5 февраль куни эса 84 нафар фуқаро Хитойдан олиб келинди.

Хитойдан олиб келинганлар махсус тиббиёт муассасасига жойлаштирилади ва 14 кун давомида карантинда бўлишади. Уларнинг ота-оналари билан учрашиши тақиқланади.