Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозонда “Ўзбек киноси кунлари” ўтказилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, 1-5 октябрь кунлари Россиянинг Москва ва Қозон шаҳарларида “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида Қозоннинг «Мир» кинотеатрида ўзбек режиссёрлари томонидан ишланган энг сара фильмлар намойиш этилмоқда.

Қозондаги фильмлар намойишида ўзбек театр ва киноси дарғалари Ражаб Адашев ва Феруза Саидовалар меҳмон бўлишди.

Татаристон пойтахтида кино ихлосмандлари учун ҳужжатли, бадиий, тарихий, ижтимоий-маиший ва болаларга мўлжалланган 8 та фильм намойиш этилади.

Кино кунларини Умида Ҳамдамованинг «Иссиқ нон» ҳамда Ҳилол Насимовнинг «Ҳаёт» бадиий фильми бошлаб берди.

Ўзбекистон кино кунлари доирасида барча фильмлар бепул намойиши этилади.

Қозондаги ўзбек киноси кунларининг очилишида Ўзбекистоннинг ушбу шаҳардаги бош консули Ф.Насриев иштирок этди.