Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Расул Кушербаев: Бу аҳволда касалликни енгиб бўлмайди. Кескин чора кўриш зарур!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев телеграм каналида айрим кимсаларнинг карантин тартибига амал қилмаётганини билдирган.

"Вилоятларни билмадиму бироқ Тошкент шаҳрининг ўзида ҳам одамлар карантин бўйича чекловларни жиддий сигнал сифатида қабул қилмаяпти, тиббий тавсияларга юзаки ёндашмоқда.

Ниқоб тақиш, антисептик воситаларни ишлатиш, уч нафардан кўп бўлиб тўпланмаслик каби талаблар кўпчилик учун ҳавода қолаяпти.

Тошкент кўчаларида ҳалиям автомобиллар кўп қайнаб ётибди.

Бу аҳволда касалликни енгиб бўлмайди.

Фавқулодда ҳолат жорий этиш ва оғир бўлса ҳам ҳаммасини четга суриб, кескин чоралар кўришдан бошқа чора кўринмаяпти", деб ёзган депутат.