Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ректорлар тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади

Кеча Олий таълим вазирлиги раҳбарияти иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилиб, 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилди, деб хабар бермоқда Edu.uz.

Жумладан,

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт қиймати миқдорлари икки хил кўринишда –  “стипендияли” ва “стипендиясиз” этиб белгиланди.

Аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади.

2019-2020 ўқув йилидан тўлов-контракт миқдорларининг ўртача 18  фоизга оширилиши - бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатларини қисман, яъни ўртача 68 фоизини қопламоқда, холос (бунда харажатларнинг қопланиши ўтган йилги даражада сақлаб қолинмоқда).

Олий таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида бугунги кунга қадар фаолияти тугатилаётган касб-ҳунар коллежлари ва лицейларнинг 77 251 ўринли ўқув бинолари, 3 000 ўринли талабалар тураржойлари қўшимча қувват сифатида олий таълим муассасаларига ўтказиб берилиб, қўшимча имконият яратилди.

Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган барча талабалар (давлат гранти ва тўлов-контракт)га бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Талабалар ўзлаштириш даражаси, илмий ва жамоат ишларидаги фаоллиги, қолаверса, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар моддий рағбатлантириб борилади.

(Ҳозирда тартиб ишлаб чиқилмоқда, расман маълум қилинади.)