Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия конституциясига ўзгартириш киритиш масаласи бўйича сайловлар 1 июль санасига белгиланди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин конституцияга ўзгартиришлар киритилиши масаласи бўйича ўтказиладиган сайловлар 1 июль санасида ўтказилиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Давлат раҳбари фуқароларни сайловларда фаол иштирок этишга чақирди. 

“Асосий қонунимиз юртимиз ҳаётини, бизнинг ҳаётимизни ва фарзандларимиз ҳаётини белгилайди”, дея таъкидлади Россия етакчиси.

Шу билан бирга Путин тегишли масъул идораларга сайловчиларнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш тўғрисида топшириқлар берди.

Россия Давлат Думасининг давлат қурилиши ва қонунчилик масалалари қўмитаси раҳбари Павел Крашенинников, фуқаролар 25 июндан 1 июль санасига қадар сайловларда қатнашишлари мумкинлигига ойдинлик киритди. Унинг сўзларига кўра, сайлов натижалари 1 июль куни ҳисоб-китоб қилинади.