Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда коронавирусга қарши кучли вакцинанинг номи маълум қилинди

COVID-19ни даволаш мақсадида яратилган “Авифавир” дориси мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланди. Клиник тадқиқотлар “Авифавир”нинг коронавирусга чалинган беморларни даволашда юқори самардорлигини тасдиқлади. Ҳозирда якуний текширувларда 330 нафар бемор иштирок этмоқда.

- Ҳомийлигимиз остида тайёрланган “Авифавир” препарати нафақат Россияда, балки жаҳонда ҳам коронавирусга қарши кураша оладиган илк дори-дармонлардан бири ҳисобланади, - дейди Россия инвестициялар киритиш жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриев. – У коронавирус тарқалишининг олдини олиб, унга чалинган беморларни даволашда ҳам  юқори самаралидир. Чунки у 2014 йилда Японияда тарқалган гриппнинг оғир формаси билан оғриган беморларни даволашда синовдан ўтказилган.

Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади.