Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда "Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

Россияда "Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди. Бу ҳақда компания расмий сайти хабар қилди.

Автомобиллар нархи салкам 1000 долларга арзонлади. Олдин 646 минг рубль бўлган “Ravon R2”ни эндиликда 586 минг рублга сотиб олса бўлади. “Ravon R3 Nexia” 670 минг рублдан 550 мингга тушди. Аввал 678 минг бўлган “Ravon R4” эса 603 минг рубль баҳосида сотилмоқда.

Таҳмин қилинишича, машиналар нархи улар сотилмаётганлиги учун тушиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, "Ravon" автомобиллари Россия бозоридан 2018 йил май ойида чиқиб кетиб, шу йил август ойида қайтган эди.