Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси (Россия) маълумотига кўра, 2019 йил 20 сентябрь куни соғлиғи ҳолатининг кескин ёмонлашгани сабабли Ўзбекистон фуқароси С.Р. вафот этди.

Шунингдек, турли бахтсиз ҳодисалар натижасида 21 сентябрь куни аёл ҳамюртимиз Г.Н., 22 сентябрда Х.Н. вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Айни пайтда Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда юртдошларимиз жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда эслатишича, Россиянинг Узоқ шарқий федерал округи (Амур области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин области, Яҳудий автоном области, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.