Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиянинг "СТАР-Т" кинокомпанияси билан ҳамкорликда "Нон шаҳри" телесериали суратга олинади

Кеча "Ўзбеккино" миллий агентлигида Россиянинг "СТАР-Т" кинокомпанияси билан "Нон шаҳри" телесериалини суратга олиш бўйича музокара бўлиб ўтди.

Унда агентлик мутасаддилари "СТАР-Т" кинокомпанияси продюсери, сценарист, киноактёр Сергей Кузьминых билан Тошкентда "Нон шаҳри" ("Город хлебный") сериалини суратга олиш масалаларини келишди.

"Нон шаҳри" сериали сценарийси муаллифи С.Кузьминыхнинг таъкидлашича, сериал тарихий-детектив, драма жанрида суратга олинади. Сериалда 1942 йилги воқеалар тасвирланади.

Эслатиб ўтамиз, "СТАР-Т" кинокомпанияси 2005 йилда ташкил этилган бўлиб, Россиядаги энг нуфузли кинокомпаниялардан бирига айланган. Компания асосан бадиий ва ҳужжатли фильмлар ҳамда телеканаллар учун телесериаллар ишлаб чиқаради. У ишлаган "Молодой Волкодав", "Классные мужики", "Команда Б" каби кўплаб телесериаллар чет мамлакатларида ҳам шуҳрат қозонган.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати.