Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига бошлиқ тайинланди

Собиржон Маҳмудович Рустамов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

С.Рустамов 1968 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларни солиққа тортиш, тушумини таҳлил ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимидан бошлаган.

У янги лавозимга тайинлангунга қадар Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаган.