Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилади

Бу ҳақда айни пайтда Самарқанд шаҳар ҳокими, прокурори ва ИИБ бошлиғи иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Шаҳар ҳокими Б.Облоқуловнинг қайд этишича, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 13 майдан эътиборан Самарқанд шаҳрида карантин чоралари кучайтирилади. Вилоят комиссиясининг қарорига кўра, шаҳарда транспорт воситаларининг белгиланган рухсатномасиз эрталаб ва кечқурун эркин ҳаракат қилиши бекор қилинди.