Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида “Обод маҳалла” дастури асосида 182 та якка тартибдаги хонадон таъмирланди

Жорий йилда “Обод маҳалла” дастури асосида Сўлим қўрғонидаги Ёшлик, Навруз ва Чилқудуқ маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Дастурга кўра, 182 та якка тартибдаги хонадон таъмирланди. 5,4 километр ичимлик суви, 4,4 километр газ ва 4,7 километр электр тармоқлари барпо қилинди.

Шунингдек, 3 та замонавий трансформатор ҳамда 127 та бетон симтаянчлар ўрнатилди. Маҳаллалардаги таъмирга муҳтож 25,0 километр ички йўлларга асфальт ётқизилди.

Қолаверса, 1 та мактаб мукаммал таъмирланди ва қўшимча бинолар қурилди, 2 та мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилинди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.