Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд туманидаги Халқ қабулхонаси муаммолар ечимида камарбаста бўлмоқда

Бунда ҳудуддаги маҳаллалар билан яқин алоқа йўлга қўйилиб, мавжуд муаммолар туман ташкилотлари ва тегишлилиги бўйича вилоят бошқармалари билан биргаликда ҳал этилмоқда.

Мисол учун, 2019 йил июлда тумандаги Янгиобод ва Навобод маҳалласи ҳудудида ичимлик суви таьминоти билан боғлиқ муаммони бартараф этиш юзасидан туман “Сувоқава” ташкилотига чиқиш хати тақдим этилиб, дастурга киритиш асосида муаммони бартараф этиш чораларини кўриш таъкидланган.

Август ойида Ўзбеккенти, Миронқул ва Чаққа маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, Миронқул маҳалласида ичимлик суви таъминотидаги ишлар тугатилди. Қолган маҳаллалар бўйча ишлар давом этмоқда. Узоқ ҳудуддаги Илонсой аҳоли пунктида 224 метр чуқурликдан сув чиқаришга эришилди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури асосида Миронқул, Гулобод ва Пулимуғоб маҳаллалари учун 200 га яқин электр устунлари ажратилди.

Ноябрь ойида тизимдаги муаммоларни камайтириш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда табиий газдан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Юқори Чордара маҳалласида 19 нафар шахслар томонидан 2,88 гектар иссиқхоналарнинг 500 миллиметр ўлчамдаги газ қувури орқали юқори босимли газ тармоғига ноқонуний равишда улангани аниқланди.

И.МУРОДОВ,

Самарқанд тумани Халқ қабулхонаси мудири.