Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Жанубий Кореянинг Сеул университети Санта Мария клиникаси (Seoul St'Marys hospital) ўртасида меморандум имзоланди

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, ушбу имзоланган меморандум таркибида клиникалар ўртасида узоқ муддатли илмий-тажриба алмашиш ва марказда фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2019 йилнинг 8 ойи давомида Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 57 нафар ходими республика марказларида, 8 нафари чет элнинг нуфузли клиникаларида малака оширган.

Бундан ташқари, 2018 йил давомида марказда кўкрак қафасидаги қилсимон деформациялар бўйича Жанубий Корея, Франция, Туркия ва АҚШнинг замонавий даволаш технологиялари асосида 32 та операция ўтказилди. 141 нафар беморга консерватив усулдаги муолажалар қўлланилди.

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида эса 82 нафар беморда замонавий усулда консерватив даволаш муолажалари ўтказилди ва 36 нафари оператив даволанди.