Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи Шавкат РАҲМОНОВ: Болани назорат қилиш ҳуқуқбузарлик, жиноятнинг олдини олиш дегани

- Жиноятчилик асосан бепарволик, лоқайдлик оқибатида келиб чиқади. Болалар тарбиясига бепарволик, ён-атрофимиздаги воқеаларга лоқайдлик кўплаб жиноятларга сабаб бўлади. Шу маънода болани назорат қилиш тарбиянинг муҳим мезони, кичик бўлса-да ҳуқуқбузарлик, жиноятнинг олиш дегани. Шунинг учун илгари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари эрталабдан «развод»га борган бўлса, эндиликда мактаб, коллеж ва олий таълим муассасаларига бориб, ўқувчи ҳамда талабаларнинг давоматини текширишдан ишни бошлаяпти. Агарда ўқувчи ёки талаба бирон сабабга кўра дарсга келмаган бўлса, бунга тезда аниқлик киритилмоқда. Ота-оналари чақиртирилиб, суҳбат ўтказилмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, айрим ўқувчилар уйида ўтириб, интернет орқали турли бўлмағур ўйинлар ўйнайди. Ота-она хотиржам. Фарзанди уйда, ўз хонасида дарс қиляпти, деб ўйлайди. Унга халақит бермаслик, безовта қилмаслик учун боланинг хонасига кирмайди. Оқибатда у бирор ҳуқуқбузарликни содир этишга мойил бўлади. Демак, бу борада ота-оналар билан яқин ҳамкорликда ишлашимиз талаб қилинади.