Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик марказига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4235-сонли қарори эълон қилинган эди.

Мазкур қарорга асосан, Самарқанд вилоят Хотин-қизлар қўмитаси қошида Самарқанд вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолият бошлади.

Марказ директори этиб Салимова Сайёра Тожиевна тайинланди.

Сайёра Салимова ҳозирги кунда “Eko Planeta” МЧЖда раҳбарлик қилиб келмоқда.