Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳоким маслаҳатчисининг вазифасидан озод этилиши сабабини маълум қилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

Жумладан унда қуйидагилар билдирилган:

Самарқанд вилояти ҳокимининг шу йил 19 майдаги қарори билан Турдиалиева Тахмина Ҳусановна вилоят ҳокимининг архитектура ва қурилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасидан озод этилди.

Ушбу қарорнинг қабул қилинишига Тахмина Ҳусановнанинг оилавий шароити сабаб ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этишни сўраб ёзган аризаси асос бўлди.

Вилоят ҳокимлиги Тахмина Турдиалиева қисқа фурсатдаги фаолияти давомида вилоятда соҳа ривожи йўлида олиб борган ишлари, билдирган таклиф, ғоя ва маслаҳатларини қадрлашини маълум қилган ҳолда, ўз миннатдорчилигини билдиради.

Шунингдек, Тахмина Ҳусановнанинг келгусидаги фаолиятига омад ва зафар ёр бўлишини тилайди.