Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига ким раҳбар бўлади?

Эртага – 21 февраль куни соат 11:00 да Самарқанд вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг учинчи сессияси бўлади.

Сессия ишида Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Самарқанд вилояти бошқармасига раҳбар ва унинг ўринбосарлари тасдиқланади.

Сессияда бошқа масалалар ҳам кўрилиши кутилмоқда.

Сайтимизни кузатиб боринг. Бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.