Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида 10 та тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди

Инвестиция дастури асосида 2019 йилда вилоятимизда 17 та тиббий муассаса 60,9 миллиард сўмга таъмирланиб, шундан 10 таси фойдаланишга топширилди.

4 таси йил охиригача халқимиз хизмати учун тайёр бўлади, 3 таси эса йилдан-йилга ўтувчи объектлардир.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида 12 та тиббиёт муассасаларида 10,1 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг 3 таси фойдаланишга топширилган бўлса, қолган 9 таси йил охиригача тайёр ҳолга келтирилади.

Бундан ташқари, 2019 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан 29,6 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 14 та тиббий муассаса жорий таъмирдан чиқарилди.