Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида COVID-19 инфекциясига текшириш лабораториялари нечта?

Самарқанд вилоятида касалланиш ҳолатларининг аксарияти касалланган фуқаролар билан мулоқотдагилар ўртасида учрамоқда.

Айни пайтда вилоятда 1843 (94%) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда вилоятимизда 120 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Қайд этилган ҳар бир касалланиш ҳолати юзасидан тўлиқ эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилиб, касаллик аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида мулоқотда бўлганлар ўз вақтида тиббий кузатувга тўлиқ олинмоқда ва назорати ўрнатилган.

Коронавирус инфекциясига жами 211234 дан ортиқ фуқаролар вилоят СЭО маркази вирусология лабораториясида ва унинг филиал лабораторияларида текширувдан ўтказилган.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоят ОИТСга қарши кураш марказида (ветеринария ва тиббиёт институти лабораториясида жойлашган), Каттақўрғон шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази лабораториясида ва Самарқанд шаҳрида ташкил этилган махсус тақсимлаш марказида COVID-19 коронавирус инфекциясига текшириш учун махсус лабораториялар ташкил этилган бўлиб, фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари “Неовита”, “Паризода медикал сервис”, Самарқанд тиббиёт-диагностика хусусий клиникаларида ва Самарқанд тиббиёт институтининг 1-клиникасида махсус лабораториялар ташкил этилган. Ушбу лабораториялар билан биргаликда 2020 йилнинг 14 сентябригача вилоят бўйича 211234 нафар фуқаролар CОVID-19 коронавирус инфекциясига текширилган. Аниқланган касаллик ўчоқларида эпидемияга қарши тадбирлар олиб борилмоқда.

Аниқланган касаллик ўчоқларида, ташкилотларда эпидемиологик вазиятга қараб, мунтазам равишда дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда.