Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида ичимлик суви тармоқларининг 470 километрлик қувурлари муддатини ўтаб бўлган

Комилбек ЮСУПОВ, Самарқанд вилояти "Сувоқава" давлат унитар корхонаси раҳбари:

- Вилоятда 3 минг 800 километр сув тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан 1 минг 200 километри Самарқанд шаҳрида.

Бугунга келиб сув тармоқларининг 470 километрлик қувурлари муддатини ўтаб бўлган. Катта маблағ талаб этадиган ушбу тармоқлардаги муаммоларни босқичма-босқич бартараф этяпмиз.

Ёғингарчилик даврида пайдо бўлаётган муаммолар ҳам тизимнинг энг оғриқли масалаларидан бири саналади.