Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича 712 та ҳолат аниқланди

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 7 157 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Улар:

- Тошкент шаҳрида – 1 046 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 632 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 772 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 406 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 712 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 346 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 463 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 115 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 229 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 951 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 169 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 630 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 456 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида 230 та ҳолатни ташкил этмоқда.

Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мисол учун, жорий йилнинг 26 март куни соат 16:00 ларда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек ҚФЙ, Ҳаракат маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро К.С. Зангиота тумани ҳудудида, махсус ҳимоя ниқобисиз жамоат жойида юрганлиги аниқланган.

27 март куни соат 09:50 ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Сойгузар маҳалласида яшовчилар - 1976 йилда туғилган фуқаро У.Қ. ҳамда 1977 йилда туғилган фуқаро З.К.лар Ургут тумани, Сойгузар маҳалласи ҳудудида, махсус ҳимоя ниқобисиз жамоат жойида юрганликлари аниқланган.

27 март куни соат 21.00 ларда Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Дўстлик МФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро И.А. умумий овқатланиш ва кўнгилочар жойлар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, шу ҳудудда жойлашган ўзига қарашли умумий овқатланиш масканида 5 нафар мижозларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида жарима қўлланган.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндашиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт.