Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 110 минг нафардан зиёд фуқароларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган

Маълумотларга кўра, пандемия даврида вилоятимизда камбағал оилаларнинг 78 минг, ишламаётган корхоналарнинг 7,8 минг ҳамда чет элдан қайтиб келган 24,8 минг, жами 110,6 минг нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Шу кунгача ушбу фуқароларнинг 31,3 фоизи, яъни 34,7 минг нафари иш билан таъминланган.

Аҳоли бандлигини таъминлашда энг катта кўрсаткичлар - жамоат ишларига жалб этиш ва янги кичик корхоналар ҳамда микрофирмаларни ташкил этиш ҳисобига бўлиши кўзда тутилмоқда. Чунки мазкур икки йўналишда 35 мингдан кўпроқ одам иш билан таъминланади.

Шунингдек, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ёки бошқа йўналишда иш бошлашини таъминлаш ҳисобига 7,5 мингга яқин аҳоли доимий даромад манбаига эга бўлади.

Шаҳар ва туманларда қиймати 6 225,4 миллиард сўмлик 815 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 11 мингдан кўпроқ фуқаролар бандлиги таъминланади.

Қўшимча 48 та ижтимоий соҳа объектларига ишга жойлаштириш ҳисобига 1 850 нафар, фермерларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига эса 2 000 нафар фуқаролар ишга жойлашади.

Бундан ташқари, 4100 нафар фуқаролар "Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастурига асосан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 10 200 нафар фуқаролар бандлиги таъминланади.

Пандемия шароитида 30 700 нафар фуқаролар Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан шахсий томорқа ва дала томорқасига субсидиялар ажратиш ва ҳомийлар ҳисобидан доимий даромад манбаига эга бўлади.