Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 2020 йили бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 54 та жиноят иши қўзғатилган

Мисол учун, Самарқанд шаҳридаги “Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари, Франция Тараққиёт агентлигининг “Чиқиндилар бошқарувини модернизация қилиш” лойиҳасига 80 дона махсус транспортни харид қилиш бўйича тендерга нотўғри қўйиб, 3 миллион 158 минг евро нарх билан қатнашиб келаётган “Cranes and special trucks” МЧЖни тендердан асоссиз четлатиб, 4 миллион 188 минг евро таклифи билан қатнашган Озарбайжон-Хитой “KAI MEI-HAYAT GROUP” қўшма корхонаси билан шартнома тузиб, жуда кўп миқдордаги 12,4 миллиард сўмга тенг 1 миллион 30 минг еврони талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Умуман, ўтган йили бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 23,5 миллиард сўмлик зарар аниқланган. Жумладан, халқ таълими тизимида 10 ҳолатда 3,4 миллиард сўм зарар аниқланиб, 2,8 миллиард сўми ундирилган.

Мактабгача таълим тизимида 6 ҳолатда 736,3 миллион сўм зарар аниқланиб, 542,5 миллион сўми ундирилган.

Соғлиқни сақлаш тизимида 6 ҳолатда 782,4 миллион сўмлик зарар аниқланиб, 453,5 миллион сўми ундирилган.

Электр тармоқлари тизимида 5 ҳолатда 6 миллиард сўмлик зарар аниқланиб, 1 миллиард сўми ундирилган.

Банкларда 8 ҳолатда ҳолатда 5,8 миллиард сўмлик зарар аниқланиб, 1,3 миллиард сўми ундирилган.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида 3 ҳолатда 181,2 миллион сўмлик зарар аниқланиб, 250,5 миллион сўми ундирилган.

Бошқаларда 16 ҳолатда 6,6 миллиард сўмлик зарарлар аниқланиб, 1,2 миллиард сўми ундирилган.

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси zarnews.uz га маълум қилди.