Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда бир ҳафтада ҳайдовчиларнинг 5194 та қоидабузарлик содир этгани аниқланди

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 6 декабридан 12 декабригача ўтказилган тадбирлар давомида ҳайдовчиларнинг 5194 ҳолатда қоидабузарлик содир этганлиги аниқланди.

Шундан 2460 таси қўпол қоидабузарликлардир. Жумладан, маст ҳолда автомобил бошқариш 78 та, қарама-қарши ҳаракатланиш 15 та, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш 111 та, йўловчи ташиш қоидасини бузиш бўйича 677 та ҳолатлар кузатилди. Шунингдек, қувиб ўтиш қоидасини бузиш бўйича 498 та, тегишли ҳужжатларсиз автомашина бошқариш 135 та, телефондан фойдаланиш 73 та, йўл-патруль хизмати ходимига бўйсунмаслик бўйича 11 та қоидабузарликлар бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Йўл интизомни ёқтиради. Шундай экан, ҳар бир фуқаро - у хоҳ ҳайдовчи бўлсин, хоҳ пиёда хушёр бўлиши керак!

Вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.