Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда ҳимоя ниқобисиз юрганлар огоҳлантирилмоқда

Бугундан эътиборан бутун мамлакат бўйлаб жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари(ниқоб)сиз бўлган шахсларга огоҳлантириш берилиши белгиланган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар зарурият юзасидан кўчага, бозорларга, савдо шохобчаларга чиққан шахслар ўртасида огоҳлантириш ишларини олиб бормоқда.

Фуқаролар жумладан, ходим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари(ниқоб)да бўлиши, шунингдек карантин қоидаларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилиши ҳамда 25 март куни соат 06:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – БХМнинг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилиши ҳақида алоҳида тушунчалар берилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.